Швециянинг Бостад шаҳрида теннис бўйича ATP таснифидаги турнир Бенуа Пэрнинг ғалабаси билан якунига етди. Франциялик ракетка устаси 1 соату 33 дақиқа давом этган ҳал қилувчи финал учрашувида испаниялик Томми Робредони 7:6(7), 6:3 ҳисобида таслим этди.
Таққослаш учун, Бенуа ATP рейтингида 62, Робредо эса 21-ўринни эгаллаб турибди. Айнан Пэр ушбу турнирнинг чорак финалида ҳамюртимиз Денис Истоминни 6:3, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратганди.

Энг муҳими, Пэр айнан Бостаддаги фаолиятидаги илк титулини қўлга киритди. Бир ҳафталик меҳнати учун франциялик теннисчи 80 минг евро мукофот жамғармаси ҳамда 250 рейтинг очкосини қўлга киритди.

Манба: olamsport.com