АҚШ президенти Барак Обаманинг портрети Кения пойтахти Найроби шаҳридаги GoDown номли санъат маркази биносининг деворида пайдо бўлди.

Bankslave тахаллусли маҳаллий рассом Обаманинг Кенияга ташрифи муносабати билан шу ишга қўл урган.

Эслатиб ўтамиз, 25 июль куни Барак Обама ўзининг ота юрти Найробига Африка мамлакатлари иқтисодини кўтариш масалаларига бағишланган Глобал саммитда иштирок этиш учун ташриф буюрди. У 2006 йилда охирги марта Африкага келганди.
Обама 26 июль куни Эфиопияга учади.