"Барселона" жамоасининг қанот ҳужумчиси Педро Родригеснинг "Манчестер Юнайтед" сафига ўтиши ойдинлашмоқда.

El Pais нашрида маълум қилинишича, 27 ёшли испаниялик ушбу футболчи "Барселона" ва "Севилья" ўртасида 11 август куни Тбилиси шаҳрида ўтказиладиган Европа Суперкубоги ўйинидан кейин "МЮ" сафига бориб қўшилади.

Бироз олдинроқ, инглизлар жамоаси ушбу футболчи учун 30 млн евро таклиф қилишгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, Педро ўтган мавсумда 35та ўйинда асосан захирадан майдонга тушиб, 6та гол урган ҳамда 6та голли узатма амалга оширган.