Uz-Dong Yang Co. Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси негизида GM Uzbekistan корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилиши айтилаётган Chevrolet Aveo автомашиналари учун деталлар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ташкил этилади. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси ёзмоқда.
Илгарироқ компания Андижонда янги корхона очиб, Nexia-150 учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган эди. Бундан ташқари, компания тикувчилик, термопласт-автомат ишлаб чиқариш сингари соҳалар билан шуғулланиб келди.
Яқин келажакда компания Т-250 (Aveo) машиналари учун деталлар ҳамда МАN автомобиллари учун бутловчи қисмлар, бундан ташқари, интерьер учун зарур бўлган тўққиз турдаги деталлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Яқинда компания 1.2 млн долларлик инвестициялар ҳисобига керакли асбоб-ускунани сотиб олади.