ОАВларда маълум қилинишича, бироз муқаддам ПСЖ жамоаси Мадриднинг “Реал” жамоасига ҳужумчи Криштиану Роналду борасида расмий таклиф билан чиққан.

AS нашри “қироллик клуби”га португалиялик супер юлдуз учун нақд 120 миллион евро таклиф этилгани ҳақида ёзган. Аммо “Реал” ҳали бери Роналду билан хайрлашиш ниятида эмас ва шу боисдан молиявий жиҳатдан жуда ажойиб таклиф рад этилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мазкур трансфернинг амалга ошиши учун ПСЖ президенти Носир ал-Хелайфийнинг шахсан ўзи “Реал” раҳбари Флорентино Перес билан учрашган. Аммо Перес Хелайфийга Роналдунинг нархи бир миллиард эканини айтган.