Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауднинг дам олишга етиб келишидан бир неча соат олдин Франция жамоатчилиги бунга ўз норозилигини билдирди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВдан маълум бўлди.
Саудия монархи Франция жанубига шахсий сафар билан дам олиш учун ташриф буюради. Валлорис номли курорт шаҳарчасида у бир ой вақтини ўтказади. Саёҳатда уни минг киши мунтазам равишда кузатиб боради. Аммо бу ҳолат маҳаллий аҳоли вакилларининг норозиликларини келтириб чиқармоқда.
Гап шундаки, қирол ҳукуматдан “Мирандоль” пляжини тўлалигича ёпиб қўйишни сўради, у ердан унинг кўп сонли хизматчилари ва ходимлари бемалол фойдалана олиши учун. Париж унинг илтимосини қондирди. Полиция пляжга киришни тўлалигича беркитиб қўйди. Бу борада маҳаллий ҳокимият қабул қилган декрет бир ой давомида кучда бўлади.
Буни шаҳарча аҳолиси ҳақорат деб қабул қилди. “Ҳукуматимиз ким бу ерда мезбон, ким меҳмон эканлигини унутиб қўйишди шекилли”, – дейди шаҳар маъмурияти вакили Жан-Ноэль Фальку.
Валлорисликларнинг талабномаси аллақачон 100 минг имзо тўплади. Шаҳар аҳолиси 30 минг кишини ташкил қилади.