Тожикистонда йил бошидан бери 18 нафар “ИШИД” тарафдори ҳибсга олинди

Жаҳон 26 Июль 2015 1393

Тожикистон ҳуқуқ-тартибот муассасалари йил бошидан экстремистик ва террорчилик гуруҳларининг 100 дан ортиқ аъзолари сифатида, шу жумладан “ИШИД” террорчилик ташкилоти тарафдори сифатида гумон қилинаётган шахсларни ҳибсга олди. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазири, милиция генерал-лейтенанти Рамазон Раҳимзода журналистларга маълум қилди.

“Биздаги маълумотларга кўра, республиканинг 520 дан кўпроқ фуқароси, уларнинг аксариятм ёшларни ташкил қилади, турли йўллар билан Сурия ва Ироққа “ИШИД” сафида жанг қилгани кетишган, улардан 150 нафари ўлдирилган”, деб айтмоқда Раҳимзода.

Раҳимзоданинг айтишича, тинч аҳолини террорчилик ташкилотларига ёллаш муаммосини кучишлатар йўллар билан ҳал қилиб бўлмайди. “Аҳоли, айниқса ёшлар орасида профилактик ишлар олиб бориш, уларга фуқаролик жамоатчилиги вакиллари, авваламбор, диншунослар, имомларни жалб қилиш ўта муҳимдир”, деб таъкидламоқда Тожикистон Ички ишлар вазири.

Кўпроқ янгиликлар