"Зенит" жамоаси бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш 26 июль куни "Урал"га қарши ўтказилган сафардаги ғалабали (4:1) ўйиндан кейин ўтказилган матбуот анжумани вақтида ўзи жамоада ўтган мавсумда қўллаган ўйин услубини танқид қилган айрим кишиларга жавоб йўллади.

"Фақат аҳмоқ одамларгина ютуқларга олиб келган ўйин услубини танқид қилишади. Улар танқид қилиш учун аҳмоқона сабаб ахтаришади. Хориж матбуоти танқид қилса, буни тушунишим мумкин, лекин ўзимиздагилар танқид қилишини тушунмайман. Бундайларга ўйинимиз ёқмаса, бошқа жамоага мухлислик қилишни тавсия қиламан.

Ҳозир аксар мухлисларимиз хурсанд. Ўтган мавсумда чемпион бўлдик. Ҳозир ҳам биринчи ўриндамиз.
Эҳтимол, танқид қилувчилар ўзининг футболчилик фаолияти даврида гапиришга имкон берилмаган одамлардир ва ҳозир гапириш имконига эга бўлиб қолганлардир. Лекин уларнинг барчаси аҳмоқлар", дейди мураббий.