Ўзбекистон Халқ демократик партияси коммунал хизматлар тарифларининг иқтисодий асосланиши учун аниқ критерийлар белгилаб беришни талаб қилди. Бу ҳақда Қонунчилик Палатаси депутати, партия фракциясининг аъзоси Акмал Умаралиев партиянинг сайловолди дастурига таянган ҳолда парламентнинг навбатдаги йиғилишидаги чиқишида баёнот берди.
“Тураржой ва коммунал хизматлар, хонадонларни эксплуатация қилиш бўйича хизматлари нархларининг ижтимоий асосларини кўтариш мақсадида коммунал хизматлар тарифларининг иқтисодий асосланиши учун аниқ критерийлар белгилаб бериш зарурдир”, – таъкидлаб ўтди сиёсатчи.
Унинг фикрича, табиий монополиялар етказиб берувчи корхоналарнинг бу борадаги масъулиятини ошириш халққа кўрсатилган хизматлар сифатини яхшилаш учун замин ҳозирлайди.