26 июль куни Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоаси Россия премер лигаси, 2 тури доирасида "Урал" жамоаси майдонига сафар уюштирди ва 4:1 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Ўйинда жамоага мавсум арафасида "Спартак"дан келиб қўшилган Артём Дзюба 20 дақиқада ҳисобни очди ва бу орқали питерликлар сафидаги дебют голини урди.

Меҳмонларнинг асосий ҳужумчиси Халк эса бу ўйинда ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйди. Тўртинчи голга захирадан ўйинга қўшилган Данни муаллифлик қилди. Мезбонлар эса Ерохиннинг 67 дақиқада урилган биргина голи билан жавоб беришди.

"Зенит" биринчи турда "Динамо"ни мағлуб этганди. Бугунги ғалабадан кейин Виллаш-Боаш шогирдлари турнир жадвали пешқадамига айланди. Кейинги тур учрашуви, уйда "Терек"ка қарши, 1 август кунида ўтказилади.

РФПЛ. 2 тур.
«Урал»«Зенит» — 1:4
Голлар: Ерохин, 67 — Дзюба, 20; Халк, 50 — пен, 70; Данни, 90+1.
Огоҳлантиришлар: Ерохин, 33; Фонтанельо, 50 — Юсупов, 40.

Урал – Жевнов, Фонтанелло, Мартинович, Хозин, Ерохин, Сапета, Лунгу (Манучарян, 70), Емельянов, Кулаков, Дорожкин (Ставпец, 63), Бурмистров.
Зенит – Лодыгин, Нету, Ломбертс, Гарай, Кришито, Шатов (Рязанцев, 77), Витцель, Юсупов (Евсеев, 90), Смольников, Халк (Данни, 88), Дзюба.