2015 йилнинг биринчи ярмида Фарғона вилоятида ЯҲМ ҳажми ўсиши 7,1 фоизни ташкил этди

Ўзбекистон 27 Июль 2015 1118

Фарғона вилоятини 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига мувофиқ, ҳудудда 1 минг 989 истиқболли лойиҳа амалга оширилди.

Фарғона вилояти фаолларининг жорий йил биринчи ярмида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари ижросига бағишланган йиғилишида шулар хусусида сўз юритилди. 

Вилоят ҳокими Ш.Ғаниев бошқарган йиғилиш сим орқали мулоқот тарзида ташкил этилди. Унда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, бошқарма ва идоралар, йирик саноат корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари иштирок этди.

Жорий йилнинг биринчи ярмида вилоятда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, асосий эътибор Президентимизнинг шу йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросига қаратилди. 

Маълум қилинишича, ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш 7,1 фoизга ўсди. Қишлоқ хўжалигида 6,2, чакана савдо айланмасида 14,2, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришда 10,7, жами хизматларда 18 ва пуллик хизматлар кўрсатишда 13,8 фоиз ўсишга эришилди. 

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник қайта жиҳозлаш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудий тасарруфдаги корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,6 фоизга ўсиб, 700 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Мазкур корхоналар томонидан 93,2 миллион долларлик экспорт амалга оширилди. 

Ҳисобот даврида хорижий инвестиция иштирокида 12 қўшма корхона ташкил этилди. Бунда қўшма корхоналарни модернизация ва диверсификация қилиш борасида яратилаётган имтиёз ва кафолатлар ҳам асосий омил бўлмоқда. Вилоятда 2012 йил якуни билан 22 қўшма корхона 11,6 миллиард сўмлик солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан имтиёз олган бўлса, 2014 йилда бу кўрсаткич 23 миллиард сўмдан ортди. Иқтисод қилинган маблағлар корхоналар фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринлари яратишга сарфланмоқда. 

Бандлик дастури ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижасида 44 минг 309 янги иш ўрни яратилди. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар