2015 йилнинг биринчи ярмида Тошкент вилоятида ЯҲМ ўсиши 9 фоизни ташкил этди

Ўзбекистон 27 Июль 2015 1423

Тошкент вилоятини жорий йил биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий қайта ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурлари ижросига бағишланган фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокими А.Усмонов бошқарган йиғилишда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, саноат соҳасини модернизация қилиш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, мақсадли дастурлар ижроси, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилгани таъкидланди.

Жорий йилнинг ўтган даврида вилоятда иқтисодий ўсишнинг барқарорлиги таъминланди. Жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш суръати 9 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 14,2 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,2, кўрсатилган хизматлар ҳажми 12,8, чакана савдо айланмаси 16,9, пуллик хизматлар кўрсатиш 11,9 фоиз ўсди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга эркинлик бериш ва ривожлантириш йўлида учраётган тўсиқларни олиб ташлаш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар натижасида мазкур секторнинг ялпи ҳудудий маҳсулот таркибидаги улуши 41,9 фоизга етди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган 72 йирик саноат корхонаси жорий йилнинг биринчи ярмида 4,8 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, белгиланган режани 12,7 фоиз ортиғи билан уддалади. Кичик саноат корхоналари томонидан 1,5 триллион сўмлик товар тайёрланиб, ўсиш суръати 19,1 фоизни ташкил этди. Сўнгги икки йилда бу кўрсаткич қарийб бир ярим баробар ошди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш масаласи мажлис қатнашчиларининг диққат марказида бўлди. Вилоятнинг саноат салоҳиятини оширишга доир тасдиқланган дастурга мувофиқ, 2015 йилда 1,3 миллиард сўмлик сармоя эвазига 50 лойиҳани амалга ошириш ва 3 минг 698 иш ўрни ташкил этиш вазифаси белгиланган. Шу мақсадда жорий йилнинг ўтган даврида 12 лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Амалда эса 39,7 миллион долларга тенг бўлган 17 лойиҳа рўёбга чиқарилган.

Йиғилишда 2015-2019 йилларда иқтисодиётни янада ислоҳ қилиш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялаш дастурларини амалга ошириш бўйича ишларни тизимли ташкил этиш, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа, уй-жой фондининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Жорий йил охирига қадар саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, етакчи тармоқларни модернизация қилиш, хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрларини бажариш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар