Афғонистон шимолидаги Боғлон вилоятида, Қобул шаҳридан 160 км масофадаги Деҳсалаҳ қишлоғида ўтаётган тўйлардан бирида отишма содир бўлиб, 20 нафарга яқин киши ҳалок бўлди ва 10га яқин меҳмон тан жароҳатлари олди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга асосланиб, "Синьхуа" агентлиги хабар берган.

Хабарда айтилишича, ярим тунда тўй маросимига келганлар бир-бирларига ўқ уза бошлашган.

Маҳаллий полиция раҳбари Гулистон Хоннинг маълум қилишича, қурбонларнинг барчаси афғон эркаклари ҳисобланади.
Айни вақтда ҳодиса сабабларини аниқлаш учун текширув ишлари олиб борилмоқда.