Андрес Гуардадо КОНКАКАФ кубогининг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Спорт 27 Июль 2015 1088

Футбол бўйича Мексика терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андрес Гуардадо АҚШда ўз ниҳоясига етган КОНКАКАФ Олтин кубогининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. 28 ёшли футболчи ўз ҳисобига 6та ўйинда 6та гол ёзиб қўйди. Жумладан, Гуардадо Мескиканинг Ямайкага қарши финал учрашувида биринчи голга муаллифлик қилди.

АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Клинт Дэмпси ўз ҳисобидаги 7та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланди, унинг жамоадоши, дарвозабон Брэд Гузан мусобақанинг энг яхши дарвозабони деб топилди. 22 ёшли мексикалик футболчи Хесус Корона мусобақанинг энг яхши ёш ўйинчиси сифатида эътироф этилди.

Мусобақанинг финалигача етиб бориб, у ерда Мексикага 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган Ямайка терма жамоаси фэйр-плэй мукофотига лойиқ деб топилди.

Кўпроқ янгиликлар