АҚШлик профессор 40 хил мева ўсадиган дарахт яратди

Жамият 27 Июль 2015 5708

АҚШдаги Сиракьюс университети профессори Сэм Ван Акен 40 хил мева тугадиган ажойиб мевали дарахт яратди. Олим қишдан олдин бир дарахтга турли мевали дарахтларнинг шоҳларини пайвандлаб, улар туташиб кетишини кутади.
“Мен, моҳиятан, дарахтни лойиҳалаштиришим мумкин – унга истаганча шакл бериб, унинг қандай гуллашини бошқаришим мумкин”, деб айтмоқда Ван Акен.
Гибрид дарахтларда 40 гача турдаги мевалар: олхўри, шафтоли, ўрик, гилосларнинг турли навлари мевага киради.

Олимнинг тасдиқлашича, бу ғоя дастлаб бир санъат объектидек ўйланган эди. “Мен одамлар битта дарахтда турли рангдаги ғунчалар гуллаши ҳамда барча мевалар бир вақтда етилишини кўришларини истаган эдим”, деб таъкидламоқда олим.
Йилнинг аксарият қисми давомида дарахт оддий кўринишга эга бўлади. Бироқ баҳор келиши билан унда пушти, оқ, малинасимон ғунчалар гуллашни бошлайди.

Ван Акеннинг тажрибалари 2008 йилда бошланган. Битта дарахтни яратиш учун унга 5 йил керак бўлади. Айни пайтда АҚШ бўйлаб музейлар, жамоатчилик марказлари, шахсий уйларда шундай 16 дона кўп мевали дарахт ўсмоқда. Олим яқин истиқболда шаҳар шароитларида кичкина гибрид дарахтлар боғини яратишни режалаштирмоқда

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар