Британиялик Кристофер Фрум 2015 йилги "Тур де Франс" ғолибига айланди

Спорт 27 Июль 2015 1017

Буюк Британиялик велопойгачи Кристофер Фрум 2015 йилги "Тур де Франс" ғолибига айланди. Франция йўллари бўйлаб ўтказилган “Тур де Франс” кўпкунлик велопойгасининг 21-босқичи ортда қолди ва турнир якунланди.

Сўнгги 21-босқич мусобақасида германиялик пойгачи Андрэ Грайпель маррага биринчи бўлиб етиб келди. Севр шаҳридан Парижнинг Елисей майдонигача бўлган 109,5 км масофани ғолиб спортчи 2 соату 49 дақиқа 41 сонияда босиб ўтди.

Умумий 21та босқич якунларига кўра эса британиялик Кристофер Фрум ғолибликни қўлга киритди. Бу билан Фрум иккинчи маротаба "Тур де Франс"да ғолиблик шохсупасига кўтарилди. Найро Кинтана иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, Алехандро Вальверде кучли учликка якун ясади.

«Тур де Франс». 21-босқич
Севр — Елисей майдони, Париж. 109,5 км
1. Андрэ Грайпель (Германия, Lotto-Soudal).
2. Бриан Кокар (Франция, Europcar).
3. Александр Кристофф (Норвегия, «Катюша»).

Умумий ҳисобда
1. Кристофер Фрум (Буюк Британия, Sky).
2. Найро Кинтана (Колумбия, Movistar).
3. Алехандро Вальверде (Испания, Movistar).

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар