Давид Луис: "Ди Мария "ПСЖ"ни янги босқичга олиб чиқади"

Спорт 27 Июль 2015 1212

“ПСЖ” клуби ҳимоячиси Давид Луис “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мариянинг “парижликлар” сафига ўтиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Биз Чемпионлар лигасини ютмоқчимиз ва албатта Ди Мария бизни янги босқичга олиб чиқишга ёрдамлашадиган ўйинчи. Ди Мария дунёдаги энг кучли 3та вингерлардан бири ҳисобланади. У тезкор, юқори техникага эга, шунингдек, жамоа учун ўйнашдан ташқари ўйин тақдирини якка ҳолда ҳам ҳал қилиш имконига эга. У пас беришни ҳам, гол уришни ҳам эплайди.

Баъзан қайсидир жамоада омад келмаслиги мумкин, бироқ у фантастик ўйинчи бўлиб қолаверади. Мен уни “Бенфика”даги ўйинларидан яхши танийман. Менга ёққани каби унга ҳам француз лигаси албатта, маъқул келади”.

 

Кўпроқ янгиликлар