Фарғонада мактаб директорлигига тайинлаш учун пора олган маориф ходими қўлга олинди

Жамият 27 Июль 2015 3062

Фарғона вилоятининг Бувайда туманида мактаб директорлигига тайинлаш учун пора олган маориф ходими қўлга олинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, тумандаги умумтаълим мактаблардан бирида вақтинчалик раҳбарлик қилиб турган ўринбосар И. Сиддиқов бу лавозимни доимий эгаллаш мақсадида туман халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига мурожаат қилди. Бўлим ходими А. Маманазаров бу ишни амалга ошириш учун Сиддиқовдан 300 доллар пора сўради. Сиддиқов дастлаб 200 доллар бера олишини айтди, аммо охир-оқибат 500 минг сўм берди. Бу пулни писанд қилмаган амалдор Сиддиқовга ёрдам бермаслигини айтди.
Бундан жаҳли чиққан Сиддиқов тегишли идорага мурожаат қилди. Маманазаров Сиддиқовга олган порасини қайтараётган пайтда қўлга олинди.

Кўпроқ янгиликлар