Француз фермерлари Германиядан мамлакат ҳудудига озиқ-овқат маҳсулотлари ортган юк машиналари кириб келишини тўхтатиб қўйишяпти. Бу ҳақда Agence France Presse хабар берди.
Фермерлар ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи кескин тушишига қарши шундай чора кўришга қарор қилишган. Ташаббускор гуруҳлар Германия билан чегарадаги 6та йўлда мустақил равишда назорат пунктларини ташкил қилишган.
"Биз шу вақтгача Германиядан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олиб келаётган 300га яқин юк машинасини ортига қайтариб юбордик", дейди фермерлар уюшмаси аъзоларидан бири.
Маълум қилинишича, ушбу жараёнда 1000 нафардан ортиқ фермер иштирок этмоқда.
Франция жанубидаги фермерлар ҳам шундай ҳаракатларни олиб боришмоқда ва улар Испанияда кириб келадиган йўлларда юк машиналарини текширишмоқда.