Мексика ва АҚШ Конфедерациялар кубоги-2017 йўлланмаси учун курашади

Спорт 27 Июль 2015 1439

Мексика терма жамоаси финалда Ямайкани мағлуб этиб (3:1), КОНКАКАФ кубоги-2015да ғолибликни қўлга киритди.

Шу тариқа мексикаликлар КОНКАКАФ кубоги-2013да ғолибликни қўлга киритган АҚШ терма жамоаси билан Конфедерациялар кубоги-2017 йўлланмаси учун баҳслашади. Мазкур ўйин шу йилнинг октябрь ойида ўтказилади.

Ҳозирга келиб Конфедерациялар кубогининг 4та иштирокчиси маълум. Булар: Россия — мусобақа мезбони, Германия – ЖЧ-2014 ғолиби, Австралия – Осиё кубоги-2015 ғолиби ва Чили – Америка кубоги-2015 ғолиби.

Шунингдек, турнирда КОНКАКАФ вакилидан ташқари, Африка кубоги-2017, Евро-2016 ва Океания миллатлар кубоги-2016 ғолиблари иштирок этишади.

Эслатиб ўтамиз, Конфедерация кубоги-2017 2017 йилнинг 17 июнидан 2 июлга қадар Россияда ўтказилади.

Кўпроқ янгиликлар