"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти "Реал" Давид Де Хеани трансфер қилиш борасидаги музокараларда суст ҳаракат қилаётганидан норозилгини билдириб ўтди.

Инглиз жамоаси раҳбарияти вакилларидан бири Marca нашрига берган интервьюсида "Реал" 1 йилдан кейин эркин агентга айланадиган бу футболчини текинга қўлга киритишни режалаштиргани ҳақида айтиб ўтган.

"Реал" нега Де Хеа учун биз сўраган пулни тўлашга рози бўлмаётганини тушунмаяпман. Агар уларга бу футболчи ростдан ҳам керак бўлса, унда сўралган маблағни тўлашсин. Лекин улар сукут сақлашмоқда.
Биз Де Хеанинг "Реал" сафига ўтиш мақсадини тўғри тушунамиз. Биз уни тўхтатмоқчи эмасмиз, лекин муаммо пулга келиб тақалади.
Тезроқ келишувга эришсак, яхши бўларди", дейди "МЮ" вакили.

Маълумот учун, "МЮ" Де Хеа учун "Реал"дан 40 млн евро ёки ҳимоячи Серхио Рамосни беришини сўраган.

Бугун "МЮ" аргентиналик ёш дарвозабон Серхио Ромерони "Сампдория"дан трансфер қилгани ва у билан 3 йиллик шартнома имзолаганини эълон қилди.