"Барселона" клуби ҳужумчиси Неймар бу йилги "Олтин тўп" совринини қўлга киритиш имкониятлари ҳақида гапириб ўтди.

"Олтин тўп"га даъвогар кучли учликдан ўрин олсам ҳам бу мен учун катта шараф бўларди. Месси ва Роналду билан бир қаторда туришни орзу қиламан. Бу мен учун катта натижа.

Месси билан муносабатларим? Жамоага келгунимча, ҳамма ҳар хил гап тарқатди. "Месси тўпни сенга оширмайди, сени чиқиштирмайди" қабилидаги гаплар...

Аммо Лео мени яхши қабул қилди. Голларимга ҳам айнан у ассистентлик қилмоқда. Месси мен учун ҳам дўст, ҳам кумирим", - дейди Неймар Globo нашрига берган интервьюсида.