"Реал" клуби бош мураббийи Рафаэл Бенитес жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду билан ўрталаридаги муносабат ҳақида гапириб ўтди.

"Бизнинг муносабатларимиз яхши. Агар бирор футболчининг машғулот пайтида жаҳли чиқса, бунинг ёмон томони йўқ. Муҳими у ўз ишини бажарса бўлгани", - дейди Бенитес.

Аввалроқ, Роналду Бенитеснинг машғулот пайтида фақат португалиялик футболчиларга эътироз билдирганидан норози бўлгани, ҳатто, мана шу сабаб туфайли мураббий билан қаттиқ оҳангда гаплашгани хабар қилинганди.