Россия федерацияси ва Қозоғистон чегарасида шу йилнинг май ойида ноқонуний равишда ҳаракатлангани учун қўлга олинган ўзбекистонлик икки нафар отлиққа жазо тайинланди.

Хабар қилинишича, Россия чегарасини от орқали ноқонуний равишда кесиб ўтмоқчи бўлган 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси 1 йилу 2 ойга қаттиқ тартибда ўташ учун қамоққа ҳукм қилинган. Унинг ҳамроҳи бўлган 35 ёшли яна бир ўзбекистонликка эса 10 ойлик қамоқ жазосии тайинланган.