Тошкентнинг Сергели туманида (Спутник) жойлашган Усмон Носир номидаги собиқ маданият ва истироҳат боғида қурилиш-таъмирлаш  ишлари бошланди.

Айни пайтда истироҳат боғи ҳудудида кенг кўламдаги тозалаш, таъмирлаш ва янги аттракционлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Қурувчиларнинг сўзларига кўра, паркда аввалига 14та аттракцион ишлайди.

Янгиланган маданият ва истироҳат боғининг қандай номланиши ва унинг ҳудудида жойлашган кўл билан боғлиқ маълумотлар ҳозирча номаълум.

Ушбу дам олиш маскани 2015 йилнинг сентябрь ойида очилиши режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 29 декабрда қабул қилинган “2011-15 йилларда маданият ва истироҳат боғларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори асосида жорий йилнинг охирига қадар маданият ва истироҳат боғларининг сони 225тага етказилиши лозим. Бунинг учун 50 миллион долларга яқин маблағ ажратилган.