“Реал Мадрид” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос жамоа билан шартномасини узайтиришга яқин турибди.

Marca нашри берган хабарга кўра, Хитойда Рамос “Реал” президенти Флорентино Перес билан учрашган. Учрашувда “Қироллик клуби” бош директори Хосе Анхель Санчес ҳамда футболчининг акаси ва агенти бўлган Рене Рамос ҳам қатнашди.

Испания терма жамоаси ҳимоячиси Пересга шартномани узайтиришда молиявий томондан кўра, клубда уни қадрига етаётганини ҳис қилиш муҳим эканини маълум қилди.

Шунингдек, Рамос унинг бошқа клубга ўтиши ҳақида тарқалган турли хил миш-мишлардан афсусда эканини ва “Реал”да ўз фаолиятини якунламоқчилигини маълум қилган.

Томонлар ўртасидаги келишув Хитойда ўз якуни етказилиши ёки “Реал”нинг Испанияга қайтиб келган якунлашини мумкин.

Аввалроқ, Рамоснинг йилига 10 млн евро сўрагани ва клуб буни рад этгани ҳақида хабар берилган эди.