26 июль кунининг иккинчи ярмида Сомали пойтахти Могадишо шаҳрида рўй берган кучли портлаш натижасида камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга асосланиб, ТАСС нашри хабар берган.

Хабар қилинишича, портлаш шаҳар марказида, «Жазира» меҳмонхонаси яқинида содир бўлган.

Сомали хавфсизлик хизмати меҳмонхона яқинидаги портлашни терракт сифатида баҳолаган. Ҳодиса юзасидан жавобгарликни "Аш Шабоб" жангарилари ўз зиммасига олди. Бу экстремистик гуруҳ бунгача ҳам бир неча марта "Жазира" меҳмонхонасига ҳужум уюштирганди.