Тошкентда қадоғида СССР ёзуви битилган музқаймоқ ишлаб чиқарилмоқда

Ўзбекистон 27 Июль 2015 16098

Тошкент шаҳри Олмазор туманида “Ice and gold” корхонаси ишлаб чиқараётган “Пломбир” ва “Одноклассники” музқаймоқлари қадоғида СССР ёзувини кўриш мумкин. Бу ҳақда “Ҳуррият” нашрида ёзилган.

Тегишли мақолада билдирилишича, музқаймоқ қоғозига алвон пилотка ва қизил галстук боғлаган пионер қиз ҳамда қўш ўроқ-болға кўтариб бораётган йигит-қиз суратлари туширилган.

Қадоқда “Наркомпищепром СССР”, “Главхладопром”, “ОТК”, “ГОСТ” каби эски тузумга хос иборалар ҳам борлигини кўриш мумкин.

“Бугунги кунда ўзбек фарзандларига қўш ўроқ-болғага ўхшаган ҳавойи рамзларни тиқиштиришдан мақсад нима?.. Сиз нимани қўмсаяпсиз? Эски замонларни қўмсаб, юрагингиз ёняптими?” – дея ишлаб чиқарувчиларни саволга тутади мақола муаллифи.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар