"Уфа"нинг украиналик футболчиси Россия фуқаролигини олишни истамади

Спорт 27 Июль 2015 1574

"Уфа" жамоасининг 18 ёшли украиналик ярим ҳимоячиси Александр Зинченко Россия фуқаролигини рад этди. Бу ҳақда уфаликлар жамоаси бош директори Шамиль Газизов ТАСС нашрига маълум қилган.

"У Украина фуқароси бўлиб қолишни истади. Бу унга келгусида Европа топ-клубларида ўйнаши учун қулайлик яратади. Айни вақтда унга Европа жамоаларидан қизиқиш мавжуд. Ёзги трансферлар вақтида уни трансфер қилишимиз мумкин. Мен шахсан уни жуда истеъдодли футболчи ва бўлажак юлдуз сифатида биламан", дейди Газизов.

Маълумот учун, "Уфа" бу ёш футболчи билан шу йилнинг февралида 4 йиллик шартнома измолаган. У 25 июль куни "Уфа" таркибида "Ростов"га қарши ўйинда ўзининг илк голини нишонлаганди. Зинченко Донецкнинг "Шахтёр" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади ва 2013 йилнинг ёзида Россияга келиб, аввалига "Рубин"да, бироз ўтиб "Уфа"да ҳаракат қила бошлаганди.

Зинченко Украина ёшлар терма жамоаси сафида 2013 йилги Европа чемпионатида қатнашган ва турнирнинг рамзий терма жамоаси сафига кирганди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар