“Боруссия Д” клуби ҳимоячиси Матc Хуммельс Бундеслига клубларини “Бавария”га қарши кескин ва дадилроқ кураш олиб боришга чақирди.

“Германияда жуда кўп жамоалар “Бавария”дан қўрқишади. Бу майдон ташқарисида ҳам, майдоннинг ўзида ҳам юз беради. Улар бу одатни йўқотишда яхши иш қилган бўлар эди. Биз учун фақатгина жадвалнинг энг юқори 3та поғонаси муҳим. Камида 4-ўрин ва биз бу учун ҳаракат қилмоқдамиз”, – деди Хуммельс.