Apple компанияси сўнгги авлод ноутбуки бўлган MacBook Pro’нинг SSD-хотирасида хатолик борлигини маълум қилди.

Ушбу хатолик ноутбукнинг қаттиқ дискидаги маълумотларнинг ўчиб кетишига олиб келади. Apple вакиллари ушбу хатолик кам учрашини маълум қилишди. Бироқ ноутбукларнинг нечи фоизида бу камчилик борлиги ҳақида маълумот беришмади.

Аввалроқ, фойдаланувчилар кўп маротаба MacBook Pro’да нуқсонлар борлигини аниқлаган эди.