Зарафшонда тадбиркорлардан ноқонуний равишда 3 млн сўм тўплаган газ тармоғи ходимлари жазоланди

Жамият 27 Июль 2015 1300

Зарафшонда тадбиркорлардан ноқонуний равишда 3 млн сўм тўплаган газ тармоғи ходимлари жазоланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, “Зарафшоншаҳараз” филиали собиқ ходими Тўра Сувонов шериклари Одил Ўсаров ва Жавлон Соҳибовлар билан бирга якка тартибдаги тадбиркор Тўлагановдан 917 минг сўм ҳамжа 7та хўжалик юритувчи субъектлардан 2.135 млн сўм пулларни олган. Бу пулларга ғазнага кирим қилинмаган.
Шу тариқа, гуруҳ жами 3 млн сўм пулни талон-торож қилгани аниқланди.

Кўпроқ янгиликлар