Аҳоли оилавий поликлиникадаги ўз шифокорини уйига чақириш ҳуқуқига эга

Жамият 28 Июль 2015 2333

Аҳоли оилавий поликлиникадаги ўз шифокорини уйига чақириш ҳуқуқига эга. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек туманидаги 4-сонли оилавий поликлиниканинг умумий амалиёт шифокори Тожинисо Абдураҳмонова айтиб ўтди.
Бугунги кунда Ўзбекистонда уч мингдан кўпроқ қишлоқ врачлик пункти ва оилавий поликлиникада аҳолига бирламчи тиббий-профилактика ёрдами кўрсатилмоқда. Оилавий поликлиникаларнинг ихтисослиги, уларнинг аҳолига кўрсатадиган хизматлари ҳақидаги саволларга жавоб бераркан, Абдураҳмонова бундай муассасаларда ишлайдиган шифокорларнинг иш тартиби ҳамда вазифалари ҳақида батафсил гапириб ўтди.
“Оилавий поликлиникага хонадоннинг ҳар бир аъзоси мурожаат қилиши мумкин, – унинг сўзларини келтиради “Оила даврасида” нашри. – Аҳоли оилавий поликлиникадаги ўз шифокорини уйига чақириш ҳуқуқига эга. Бунинг учун поликлиникага қўнғироқ қилиб, манзили ва беморнинг аҳволи ҳақида маълумот қолдиради. Кейин участка шифокори ёки бошқа бир умумий амалиёт шифокори айтилган хонадонга бориб, беморга ташхис қўйиши ва даволаш муолажаларини тавсия қилиши мумкин. Агар беморнинг аҳволи оғир бўлса, йўлланма орқали бирор тиббий масканга юборади.
Бир кунда олти соатлик иш кунимнинг тўрт соатини поликлиникада кўрикларга ажратаман. Бу муддат оралиғида 17-20 нафаргача беморни қабул қиламан. Қолган икки соат давомида хонадонларга бориб, беморларни кўрикдан ўтказаман.
Масалан, менга 510 та хонадон бириктирилган. Хонадонларда чақалоқлар туғилса, 4-5 ҳафталигигача, ҳафтасига 2-3 марта бориб, она ва боланинг саломатлигини назорат қилиб турамиз. Икки ойлик бўлгач, чақалоқларни оилавий поликлиникаларга олиб келиб кўрикдан ўтказиб кетишади. Ёлғиз кексалар, сурункали беморлар, ногиронлар ҳолидан ҳар ойда мунтазам хабар олиб турамиз.
Бундан ташқари, ҳудудга бириктирилган ҳамширалар ҳам бир ойда бир маротаба оилаларга кириб, аҳолининг тиббий аҳволидан хабар олиб туришлари керак”.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар