Испаниянинг камситишга қарши қўшитаси "Барселона" мухлислари “Атлетик”ка қарши Испания Кубоги финал ўйинида мамлакат мадҳиясига нисбатан ҳуштакбозлик уюштиргани учун клуб раҳбариятини 66 минг евро жаримага тортди. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатди.

Шунингдек, ушбу ўйиндаги бошқа ҳолатлар туфайли баск клуби 18 минг евро, учрашув бош ташкилотчиси бўлган Испания футбол федерацияси 123 минг евро миқдорида жарима тўлайди.