Бир гуруҳ эркаклар Австралиянинг жанубий соҳилларига балиқ овлагани океанда кетаётганларида йўлда уларнинг қайиқлари ёнидан сузиб ўтаётган дельфинлар тўдасига дуч келишди. Дельфинлардан бири қайиққа жуда яқин келиб, дельфинларни телефонига видеога олаётган эркакка эътиборини қаратди.

Дельфинни суратга олаётган эркак “Қаранглар, қандай ажойиб!” дейиши биланоқ дельфин тўсатдан сувдан сакраб, унинг телефонини тишлаб, тортиб олишга уринди, деб хабар бермоқда The Daily Mail нашри.

Дельфин телефонни ололмагач, узоқлашиб кетди, бироқ бироздан кейин яна сузиб келди. Балиқчилар сут эмизувчи жонзот гаджетни янглиш тарзда озуқа деб ўйлаб, уни олишга ҳаракат қилган, деган тахмин билдиришмоқда.