Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Москвадаги жоме масжиднинг очилиш маросимига таклиф қилинди. Маросим 23 сентябрга – Қурбон ҳайити байрамига мўлжалланган.
Таклиф қилинганлар ичида Саудия Арабистони, Фаластин, Иордания, Қатар, Қувайт, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва бошқа давлатлар раҳбарлари бор.
“Известия” нашрининг ёзишича, тадбирда АҚШ, Туркия, Ҳиндистон, Чад, Судан, Ливия ва Ироқ делегациялари ҳам иштирок этади.
Москва жоме масжиди Европадаги энг йирик масжидлардан бири бўлиб, 1904 йилда қурилган. Реконструкция жараёнида унинг майдони 31.2 минг кв м гача кенгаяди. Эркак ва аёллар учун ибодат залларидан ташқари, унда конференц-зал ва кўргазма галереяси жойлашади. Жоме масжидининг янги биноси беш қаватли бўлади. У лифтлар ҳамда имконияти чекланган инсонлар учун барча қулайликлар билан таъминланади.