Канаданинг «Монреаль» клуби ҳужумчи Дидье Дрогба билан шартнома имзолади.

“Монреаль Импакт” расмий сайти 37 ёшли ивуарлик футболчини “Чикаго Файр”дан сотиб олганини, аниқроғи Дрогбанинг аввал Чикаго шаҳри клуби билан шартнома имзолагани, бироқ жамоанинг уни Канада клубига пуллаганини тасдиқлади.

Трансфер шартномаси 100 минг доллар эвазига тузилгани айтилган.

Дидьенинг янги жамоада қанча маош олиши ҳозирча номаълум, аммо аввал унинг йилига 3 миллион евро олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Дрогба футболчилик фаолияти давомида “Ле-Ман”, “Генгам”, “Марсель”, “Челси”, “Шанхай Шеньхуа” ва “Галатасарой” клубларида ҳаракат қилган.

Ўтган мавсумда Дрогба "Челси" таркибида 28та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урган.