Москва ҳокимлиги қарори билан Юқори ва Қуйи Таганск берк кўчалари қисми Владимир Висоцкий номи билан аталадиган бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Манбада ёзилишича, Юқори ва Қуйи Таганск кўчаларининг Таганск театри жойлашган қисми айнан хонанда, шоир, театр актёри марҳум Висоцкий номи билан аталадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Владимир Висоцкий ўлимининг 35 йиллиги муносабати билан турли тадбирлар ташкил қилинганди.