Муаммар Каддафининг ўғли ўлимга ҳукм қилинди

Жаҳон 28 Июль 2015 5695

Ливиянинг собиқ диктатори Муаммар Каддафининг ўғли Сайф ал-Исломга отиб ўлдириш жазоси тайинланди. Бу ҳақда "Ал-Жазира" хабар берди.

Ливия жиноят суди марҳум диктатор Каддафи тузуми давридаги 8 нафар юқори мансабли амалдорларни 2011 йилда юз берган халқ қўзғолони вақтида ҳарбий жиноятлар амалга оширганликда айблади. Суд Муаммар Каддафининг ўғлидан ташқари мамлакатнинг собиқ бош вазири Ал-Бағдодий ал-Маҳмудий ҳамда разведка бошлиғи Абдулла ас-Сунусийни ўлимга ҳукм қилган.

Маълум қилинишича, Сайф ал-Ислом жиноий ҳаракатларда иштирок этмаган, лекин Skype орқали кўрсатмалар бериб турган.

Айни вақтда Ливиянинг Зинтан шаҳрида жорий ҳукуматдан норози кучлар ўрнашиб олган ва улар марҳум диктаторнинг ўғлини озод этишни ният қилишган.

Маълумот учун, Сайф ал-Ислом 2011 йилнинг ноябрида Ливия ҳудудида қўлга олинган. Ўшанда Гаага трибунали ҳам уни инсон ҳуқуқларига қарши жиноятлари учун суд қилиш мақсадида ўзига топширилишини сўраган, лекин ливияликлар уни беришдан бош тортишганди.

Ливияда у ва бошқа собиқ амалдорлар устидан суд жараёни 2013 йилнинг октябридан буён давом этиб келаётганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 50756 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16062 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98154 Ўзбекистон
Яна бир давлат Венесуэлага қарши санкциялар киритади
09:53 16 Жаҳон
Барселонадаги теракт ижрочиси деб гумон қилинган шахс полицияга келиб, айбсизлигини айтди
09:50 41 Жаҳон
Жоан Роулинг: Трампнинг Шарлотсвилл ҳақидаги сўзлари Яқин Шарқни бирлаштирди
09:47 46 Жаҳон
Каталония ҳукумати уч кунлик мотам эълон қилди
09:42 537 Жаҳон
Атлантика океани жанубида кучли зилзила юз берди
09:40 143 Жаҳон
Хитой клуби трибуна ўриндиқларини тилла рангга бўягач, кетма-кет 5 учрашувда ғалаба қозонди
09:36 274 Спорт
Ўзбекистон ва Қозоғистон Мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик режаси тасдиқланди 
Кўпроқ янгиликлар