“Барселона” ҳужумчиси Неймар шахсий ютуқлар борасида ўз олдига жамоадоши Лионель Мессидан ўзиб кетиш вазифасини қўймаётганини таъкидлаб ўтди. Бразилия терма жамоаси футболчиси унинг ўзининг шахсий йўли борлигини ва у айнан шу йўлда умуваффақиятларга эришишни истаётганини маълум қилди.

“Менинг Мессидан ўтиб кетиш ниятим йўқ. Ўз йўлимдан бормоқчиман ва шу пайтгача қилган ишимни қилмоқчиман. Унвонларни қўлга киритиш ва ўз мақсадларимга эришишга интилмоқдаман. Ва бошқалардан устунроқ бўлишни хоҳламайман. Менинг вазифам фақатгина ўзимдан устун бўлишдан иборат”, деб айтмоқда Неймар.