Нигерияда жангарилар 25 кишини ўлдирди

Жаҳон 28 Июль 2015 1639

Нигерияда жангарилар Борно штатидаги учта аҳоли пунктига ҳужум қилди. Ҳужумлар оқибатида камида 25 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Reuters ахборот агентлиги.

Полициянинг хабар беришича, ушбу ҳужумни амалга оширишда “Боко Ҳарам” террорчилик гуруҳи жангарилари гумон қилинмоқда. Воқеа тавсилотлари маълум қилинмаган.

24 июлда ҳам “Боко Ҳарам” жангарилари учта қишлоққа ҳужум қилган. Оқибатда 20 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, жангарилар мотоциклларда келиб, аҳолига ўқ узган.
Террорчиларнинг ҳужумлари оқибатида минглаб нигерияликлар мамлакатни тарк этишга мажбур бўлмоқдалар. 2009 йилдан бери 1,5 млн дан кўпроқ нигериялик ўз уйини тарк этган. Шу давр ичида жангарилар томонидан 15 мингдан кўпроқ одам ўлдирилган.

Кўпроқ янгиликлар