Ўтган ҳафта Ўзбекистонда 279та ёнғин содир бўлди

Ўзбекистон 28 Июль 2015 1366

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 279та ёнғин содир бўлганлиги қайд этилган.

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 3 нафар фуқаро тан жароҳатлари олишган ва 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 1 млрд 411 млн. 650 минг сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 1 млрд. 108 млн. 598 минг сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида яшовчи фуқаро Ш.Комиловнинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 140 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Г.Исроилованинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 60 кв. метр майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Ушбу ҳолатлар бепарволик ва эътиборсизлик туфайли содир бўлмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун ёнғин хавфсизлиги талабларини ёддан чиқармаслик талаб этилади.

Кўпроқ янгиликлар