Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси раиси Ботир Парпиев Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Винод Кумар билан учрашди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Ҳиндистон томони ITEC (Ҳиндистон техник ва иқтисодий ҳамкорлик дастури) доирасида Ўзбекистон солиқ хизмати ходимлари учун ўқув дастурларини ташкил этишни таклиф этди.

Шунингдек, Ҳиндистон юқори технологик компанияларини бундан кейин ҳам қўшма лойиҳаларни амалга оширишга жалб этишдан Ўзбекистон томони манфаатдор эканлиги қайд этиб ўтилди.