Ўзбекистон Фанлар Академияси С. Юнусов номли ўсимлик моддалар кимёси институти олимлари томонидан қондаги шакар миқдорини камайтиришга мўлжалланган самарадор восита – аюлин яратилди.

Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлиги берган маълумотларга қараганда, восита инсулин таъсирини кучайтириб, жигарда глюкоза утилизациясини яхшилайди ва унинг фаоллигини оширади, бунинг натижасида углеводлар захираси – гликоген ҳосил бўлади, ёши катта одамнинг ҳаётий тонусини оширади.

“Правда Востока” нашрининг ёзишича, восита субстанциясининг ишлаб чиқарилиши институтнинг тажриба базасида амалга оширилиши кўзланган. Тайёр дори воситалари ишлаб чиқарилиши эса “Ўзфармсаноат” ДАК корхоналаридан бирида амалга оширилади.