Португалиянинг Монтемор-о-Вельо шаҳрида ўсмир-ёшлар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар каноэ бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда 2та кумуш ва битта бронза медалига сазовор бўлишди.

Артур Гулиев 200 метр масофага бир кишилик қайиқда кумуш медалга сазовор бўлган бўлса, икки кишилик қайиқда 200 метр масофага ўтказилган пойгада Нилуфар Зокирова ва Дилноза Рахматова марра чизиғини иккинчи бўлиб босиб ўтишди.

Дилноза Рахматова эса 500 метр масофага каноэда эшкак эшиш бўйича ўтказилган мусобақада бронза медали соҳибаси бўлган.

Ғолиблар 29 июль куни соат 6:30да Ўзбекистонга қайтиб келишади.