Патриарх Кирилл Путин ва Порошенкони урушни тўхтатиш учун барча нарсани қилишга чақирди

Жаҳон 28 Июль 2015 1823

Русни чўқинтириш куни арафасида патриарх Кирилл Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Пётр Порошенкога бир хил мазмундаги мактублар билан юзланди. Патриарх мактубларда Украина шарқидаги вазиятдан хавотирланиш билдирди.

“Минскдаги тинчлик бўйича келишувларга эришиш тўқнашувнинг авж олишини тўхтатди ва жанг қилаётган томонлар ўртасида урушнинг тўлиқ тўхтатилишига умид берган эди. Афсуски, ҳарбий ҳаракатлар, аввалгидек катта миқёсда бўлмаса ҳам, ҳозирги кунгача давом этмоқда. Украинада қон тўкилмоқда, одамлар нобуд бўлмоқда”, деб таъкидламоқда патриарх ўз мактубида.

Патриархнинг айтишича, Рус черкови тўқнашувларнинг икки томонига ҳам қўлидан келганча бирдек ёрдам кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, Рус православ черкови патриархининг таъкидлашича, тинч аҳолининг хавфсизлигини “жанговор ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш, Минск келишувларига сўзсиз амал қилиш ва можаронинг барча томонлари ўртасида тўғридан-тўғри суҳбатни йўлга қўйиш билан” таъминлаш мумкин.

Кўпроқ янгиликлар