Россия президенти Владимир Путин Нью-Йоркда 15-22 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган БМТ Бош ассамблеясининг ҳар йили ўтказиладиган 70-сессияда иштирок этадиган бўлди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.

БМТ Бош ассамблеясида, шунингдек, АҚШ президенти Барак Обама, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳам иштирок этади. Сессияга, шунингдек, Рим Папаси ҳам ташриф буюради.