Қримдаги спорт объектларини қайта тиклаш учун тахминан 500 млн рубль маблағ ажратилади. Бу ҳақда Россия спорт вазири Виталий Мутко ТАСС ахборот агентлигига маълум қилган.

«Биз дастурга йигирматача объектни қайта тиклашни киритганмиз. Келгуси йилда бу иш учун 500 млн. рубл миқдорида маблағ сарфлашни режалаштирганмиз», дейди вазир.

Олдинроқ, «Россия Федерациясида 2016-2020 йилларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш» дастурига биноан Қрим федерал округи терма жамоаси спортчиларнинг ўқув-машғулот йиғинларини ташкил қилиши учун 2 млрд 966,2 млн рубл қийматидаги иккита спорт маркази барпо этилиши маълум бўлганди.