Россияликларнинг 26 фоизи Украинада Россия қўшинлари ҳаракат қилаётганига ишонади, ярмидан кўпроғи эса (52 фоиз) бунга ишонмайди. Бу маълумотлар Gazeta.ru нашрининг буюртмасига асосан Левада маркази томонидан тайёрланган сўровнома натижаларига кўра маълум бўлди.

“Айирмачилар ичида россиялик кўнгиллиларнинг борлигига муносабатингиз қандай?”, – саволига 53 фоиз респондент ижобий, 27 фоизи эса салбий муносабатда эканлигини билдирди.

Россия зобитлари ва аскарларининг ихтилофдаги иштирокига сўровнома иштирокчиларининг 33 фоизи ижобий, 40 фоизи салбий муносабат билдирди.