«Новая волна» мусиқий танлови илк марта Сочи курорт шаҳрида бўлиб ўтади. Концерт майдони денгиз порти яқинида ташкиллаштирилади, деб ёзади ТАСС Сочи ҳокимлиги матбуот хизмати маълумотларига таяниб.

«Майдонга саҳна томошабинлар ўтириши учун махсус жойлар ва шунингдек, тадбирни юқори савияда ташкил қилиш учун барча зарур шароитлар яратилади. Бу борада сентябрдаёқ ишлар бошланади», дейди шаҳар мэри.

Мазкур тадбир 2002 йилдан буён ўтказиб келинаётган бўлиб мунтазам равишда Юрмалада бўлиб ўтаётганди. Бу йилги тадбирнинг Сочига кўчирилишига Латвия давлатига сиёсий сабаблар туфайли россиялик таниқли санъат аҳли вакиллари Иосиф Кобзон, Валерия ва Олег Газмановнинг киритилмаслиги сабаб сифатида кўрсатиб ўтилган.

«Новая волна 2015» 2-11 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 12 давлатидан 16 нафар финалчи ёшлар иштирок этишади.